Матбуот маркази

Sputnik матбуот марказида Россиянинг постсовет ҳудудидаги сиёсати муҳокама қилинади

Журналистларнинг саволларига ТИВ МГИМО институти Халқаро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими Сергей Маркедонов жавоб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 14 май куни соат 14.00 (Тошкент вақти билан)да “Россиянинг постсовет ҳудудидаги сиёсати долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманига Россия ТИВ МГИМО институти Халқаро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими Сергей Маркедонов таклиф этилган.
Унда қуйидаги саволлар кўриб чиқилади:
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик қайси соҳаларда энг муваффақиятли ривожланмоқда?
Глобал геосиёсий ўзгаришлар Россиянинг постсовет ҳудудидаги сиёсатига қандай таъсир қилади?
Россиянинг постсовет ҳудудидаги сиёсатини ривожлантиришнинг асосий сценарийлари қандай?
ЕОИИ, КХШТ, МДҲнинг минтақавий интеграция лойиҳаларида Россия қандай роль ўйнайди?
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади, рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва телеграм: +998971907178, @alisherakimbaev.