Ўзбекистондан МДҲнинг айрим шаҳарларига янги автобус қатновлари йўлга қўйилади

Ўзбекистондан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга янги автобус йўналишлари очилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Бу йил Ўзбекистонда 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очиш режалаштирилган, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, 2024 йил давомида “Самарқанд – Бишкек”, “Бухоро – Бишкек”, “Бухоро – Остона”, “Самарқанд – Туркистон”, “Бухоро – Туркистон”, "Шахрисабз – Туркистон”, “Самарқанд – Душанбе”, “Бухоро – Душанбе”, “Тошкент – Уфа”, “Тошкент – Краснодар” йўналишларини очиш режалаштирилган.
Айтилишича, ҳозирда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.
Шу йилнинг январь-апрель ойларида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15% ошган.
Марказий Осиё давлатлари пойтахтларида автобус йўлкираси нархлари қанча — инфографика