Ўзбекистонга Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари келади — ташрифдан мақсад нима?

Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилиши бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун ташриф буюради. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.
“Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради”, — дейилади хабарда.
Ташриф дастуридан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилишида иштирок этиш ўрин олган.
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги бир қатор саноат обьектлари фаолияти билан танишилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Пекинда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров билан учрашганди.