ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонса, чегарани “муҳрлаш”га ваъда берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Дональд Трампнинг сўзларига кўра, агар у ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонса, жанубий чегарани ёпади, Мексикадан келаётган муҳожирлар оқимига чек қўяди ва Америка ҳудудидаги ноқонуний муҳожирларни “ўзлари тегишли бўлган жойга” жўнатади.
"Янги маъмуриятимнинг биринчи кунида мен жанубий чегарани муҳрлаб қўяман, бу босқинни тўхтатаман ... ва (ҳозирги) Жо Байденнинг ёлғон иттифоқчиларини ўзлари тегишли бўлган жойга юбораман”, — деди Трамп бу йил Нью-Жерси штатида 80 дан 100 минггача одам йиғилган энг йирик митингда сўзлаган нутқида.
Сиёсатчи яна ҳокимиятга келганидан кейин Қўшма Штатлар "Америка тарихидаги энг йирик депортация операциясини" бошлашига ваъда берди.