ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. “Шимолий” қўшинлар гуруҳининг Россия ҳарбий хизматчилари 24 соат ичида душман мудофааси чуқурлигига кириб, Харков вилоятидаги Гатише, Красное, Мороховец ва Олейниковони озод қилишди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Шимолий қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари душман мудофааси чуқурлигига кириб, Харков вилоятидаги Гатише, Красное, Мороховец ва Олейниково аҳоли пунктларини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Харков вилоятининг Дегтярное, Волчанск ва Казачя Лопан аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 14-механизациялашган бригадаси, 110 ва 113-ҳарбий мудофаа бригадалари бўлинмаларининг ишчи кучи ва техникаси мағлубиятга учраган.
“Душман кунига 100 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита танки, “Козак” зирҳли жанговар машинаси ва тўртта автомобилини йўқотди”, — дея қўшимча қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Бундан ташқари, рус қўшинлари Францияда ишлаб чиқарилган “Caesar” ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита Д-20 гаубицаси, Д-30 гаубицаси, Чехияда ишлаб чиқарилган иккита "Vampire" кўп ракета тизими жанговар транспорт воситалари, шунингдек, “Град” кўп ракета тизими жанговар автомобилини яксон қилишган.