ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгашининг "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Бангкокда Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 43-Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Даставвал, ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх барча делегатларни қутлаб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Ассамблея Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг ООК оиласига йўллаган мурожаати билан бошланди.
Шундан сўнг узоқ йиллар қитъада Олимпия ҳаракати ривожига ҳисса қўшган мутасаддиларга ООКнинг энг нуфули соврини – "Буюк хизматлари учун" ордени топширилди. Улардан бири Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовга тантанали равишда тақдим этилди. Ойбек Касимов мукофотни Ража Рандхир Сингхдан қабул қилиб олди.
Ойбек Касимов награждён орденом Олимпийского совета Азии "За выдающиеся заслуги"
© НОК
43-Бош Ассамблея ўз ишини давом эттирмоқда. Тадбир доирасида мезбон давлатлар олдинда турган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик бўйича тақдимот ўтказади. Шу жумладан, Ўзбекистон томони ҳам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган ҳозирлик бўйича маълумот беради.
Ойбек Касимов награждён орденом Олимпийского совета Азии "За выдающиеся заслуги"
© НОК