ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. 8 май куни бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарларига Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантириш бўйича 2025 йилгача бўлган стратегик йўналишларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди. Бу ҳақда ЕИК сайтида хабар берилди.
Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан тайёрланган ҳужжатда Стратегия-2025 ни амалга оширишнинг учинчи йили якунлари ва тегишли чора-тадбирлар режаси тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирларнинг аксарияти бажарилгани қайд этилди.
Стратегия-2025 нинг муваффақиятли амалга оширилиши ЕОИИ фаолиятига муҳим таъсир кўрсатиб, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича интеграция жараёнларининг ривожланишини таъминламоқда.
Ўтган йил якунларига кўра, энг муҳим натижалар қайд этилди. Жорий йилда Стратегия-2025 нинг 60 га яқин чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.