Эвакуация қилинган аҳолининг умумий сони 1,5 миллионга яқин бўлган, улардан 250 мингга яқини болалар. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказилган анжуманда таъкидлади.
“Бу болаларнинг кўпчилиги оилаларга жойлаштирилган. Лекин давлат таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратган. Негаки, болалар оғир уруш даври бўлишига қарамай, албатта, муносиб тарбия ва таълим олишлари керак эди. Ўша йилларда Ўзбекистонга эвакуация қилинган болаларнинг кўпчилиги Ўзбекистонга нисбатан энг илиқ муносабатларни сақлаб қолган”, - дейди Назаров.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.