Миср элчиси билан Дунё арабшунослари глобал форумини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди

Учрашув давомида соҳада икки томонлама ҳамкорлик алоқалари юзасидан фикр алмашилиб, уни янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро таклифлар кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Жорий йилнинг 8 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Амира Фаҳмийни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида соҳада икки томонлама ҳамкорлик алоқалари юзасидан фикр алмашилиб, уни янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро таклифлар кўриб чиқилди.
С послом Египта обсуждены вопросы проведения глобального форума арабских учёных мира
“Миср ва Ўзбекистон ўртасида таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлигимиз фақат араб тили ва адабиётини ўрганиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Алоқаларни кенгайтириш учун ҳар иккала томонда ҳам ишга солинмаган катта салоҳият бор”, – деди элчи Амира Фаҳмий.
Шунингдек, элчи Мисрнинг етакчи университетлари томонидан Ўзбекистонда янги олий таълим муассасасини ташкил қилиш имконияти борлигини маълум қилди.
С послом Египта обсуждены вопросы проведения глобального форума арабских учёных мира
Шарипов Миср билан таълимнинг муҳандислик-техника, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, энергетика соҳалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Шунингдек, томонлар суҳбат давомида 2024 йил 18–22 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Дунё арабшунослари глобал форуми билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилдилар.