ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги ҳақиқатни бузиб кўрсатишга уринишмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Қизил майдондаги парадда сўзлаган нутқида маълум қилди.
“У ёлғон устида мустамликачилик сиёсатини бунёд этаётганларга халақит бермоқда. Улар нацизмга қарши курашган ҳақиқий жангчиларга ўрнатилган ёдгорликларни бузиб ташлашмоқда, хоинлар ва гитлерчилар ҳамтавоқларини шоҳсупага қўйишмоқда”, - деди Путин.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, қасос олиш, тарихни таҳқирлаш ва нацизмни оқлаш Ғарб элитаси сиёсатининг бир қисми.
“Биз ҳар бир давлатнинг ёки альянснинг ўзига хослигига оид даъволарини рад этамиз. Бундай ҳаддан ташқари бундай шуҳратпарастлик нималарга олиб келишини биламиз. Россия глобал тўқнашувга йўл қўймаслик учун қўлидан келган ишни қилади, шу билан бирга ҳеч кимга бизга таҳдид қилишига имкон бермаймиз. Бизнинг стратегик кучларимиз ҳамиша шай ҳолатда”, - деди Россия етакчиси.
.Путин Россия “иккинчи фронт” аҳамиятини ҳеч қачон қамайтирмаганини таъкидлади.
“Улуғ Ватан урушининг биринчи уч йил узоқ, энг оғир йилларида Совет Иттифоқи, собиқ Совет Иттифоқининг барча республикалари деярли бутун Европа вермахтнинг ҳарбий қудратига ишлаётган бир пайтда яккама якка нацистлар билан жанг қилган”, - деди Россия раҳбари.
Путин Россия Гитлерга қарши коалициянинг барча жангчилари жасурлигини ҳурмат қилишини маълум қилди.
У Ғалаба куни махсус ҳарбий операцияни ўтказиш шароитларида ўтказилаётганини маълум қилди. Махсус ҳарбий операция иштирокчилари Россия қаҳрамонлари эканини урғулади.
Путин нутқи сўнгида Ғалаба куни барча авлодларни бирлаштиришини айтди.
“Ғалаба куни – асосий, ҳақиқий халқ ва муқаддас байрам. <...> Биз ота-боболаримиз, бобокалонларимизга ҳурмат бажо келтирамиз. Улар она юртни ҳимоя қилишди, нацизмни тор-мор этишди, Европа халқларини озод этишди, ҳарбий ва меҳнат қаҳрамонлигининг юқори марраларига эришишди”, - деди Россия президенти.