Бу йил Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 79 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон халқи урушнинг биринчи кунларидан бошлаб фашизмга қарши жангга кирган. Ёвуз душманни тор-мор этиш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этган. Қарийб 2 миллион ўзбекистонлик фронтга отланди. Уларнинг ярмидан кўпи жанг майдонларида ҳалок бўлган.
Уруш даврида 214 минг ўзбекистонлик аскар ва офицерлар жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. Уларнинг 301 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига, 70 нафари учала даражадаги “Слава” (“Шуҳрат”) орденига сазовор бўлган.
Ўзбек халқи ўша таҳликали йилларда фронт ортида сабот ва матонат билан меҳнат қилди. Саноат корхоналарининг фаолияти фронт эҳтиёжлари учун йўналтирилди. Уруш алангаси ичида қолган ҳудудлардан мамлакатга 170 тадан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилди ва қисқа муддатда уларнинг фаолияти қайта тикланди.
Республика фронт учун жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берди.
Батафсил маълумот Sputnik видеосида.