ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашди. Унда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашди.
© Министерство иностранных дел республики Узбекистан
“Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик кун тартиби янада бойиб бораётганини мамнуният билан қайд этамиз. Бугун бўлиб ўтган учрашувимизда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларимизни янада фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилдик”, — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Томонлар қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда вазирликлар ўртасида ҳамкорлик ҳужжатларини имзолашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашди.
© Министерство иностранных дел республики Узбекистан
Имзоланган ҳужжатлар:
Ўзбекистон Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури.