ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Ўзбекистон етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади", — дейилади хабарда.
Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари Қизил майдондаги Ғалаба парадидан сўнг номаълум аскар қабрига гул қўйишган эди.