Мирзиёев “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон етакчиси Ғалаба боғига борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди", — деб ёзмоқда матбуот хизмати.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Давлат раҳбарига Ғалаба боғи ҳудудида мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган мажмуа барпо этиш лойиҳаси тақдимот қилинди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Маълумот учун, мазкур мажмуа давлат раҳбари ташаббуси билан барпо этилган. У ўзбек халқининг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши ва улкан ҳиссасини ифодалайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Москвага таклиф қилди