Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон иштирокидаги ОЕИК юбилей йиғилиши — видео

Иштирокчилар ЕОИИнинг 10 йиллик фаолияти натижалари ва кейинги интеграция жараёнлари истиқболларини муҳокама қилишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Москвада Россия президенти Владимир Путин иштирокида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) тўғрисидаги шартнома имзоланганининг ўн йиллигига бағишланган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон президенти кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этмоқда.
Бу йил Арманистон ЕОИИга раислик қилмоқда, аммо юбилей саммитини Москвада ўтказишга қарор қилинди. Тадбир тор ва кенгайтирилган шаклда ўтказилмоқда.
Унда ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирок этмоқда: Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари ва Арманистон бош вазири, уларга яна бир кузатувчи давлат - Куба раҳбари ҳам қўшилади.
Асосий эътибор ЕОИИнинг 10 йиллик фаолияти натижалари ва кейинги интеграция жараёнлари истиқболларига қаратилган.
Давлат раҳбарларига кўриб чиқиш учун Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг 2025 йилгача бўлган стратегик йўналишларини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳисобот ва табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ишлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
Якуний ҳужжатларни имзолаш ҳам режалаштирилган.