ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига етиб борди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Внуково” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.