ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.
Қайд этилишича, айни кунларда ҳам бир гуруҳ уруш фахрийлари госпитал ва санаторийларда даволанмоқда.
Шавкат Мирзиёев навестил ветеранов войны
© Пресс-служба президента Узбекистана
Масалан, Ускан ота Хаджиманов Боёвут туманидан, Файзулла ота Нурматов Оққўрғон туманидан, Анарбой ота Жалилов Паркент туманидан, Муҳиддин ота Дусанбаев Ўртачирчиқ туманидан келиб даволанмоқда.
Шавкат Мирзиёев навестил ветеранов войны
© Пресс-служба президента Узбекистана
Нуронийлар президентга невара-чевараларининг ўқиш ва ишлари, ютуқлари ҳақида сўзлаб беришди. Боболар уларни тинчликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик, меҳнатсеварликка даъват этиб келади.
Шавкат Мирзиёев навестил ветеранов войны
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Ҳамма ҳаракатларимиз халқимизни рози қилиш учун, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ислоҳотлар натижаси энг қуйига, ҳар бир хонадонга кириб боришини истаймиз. Режаларимиз ҳам катта. Ҳамма жипслашса, биргаликда ҳаракат қилса, ўйлаган ниятларимизга тезроқ етишамиз. Сиздек нуронийларнинг дуолари бунда бизга мададкор бўлади. Сизларнинг ҳаётингиз ирода, жасорат мактаби, гапларингиз ёшларга ибрат”.
Госпиталда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари муносиб парвариш қилинмоқда. Бу муассаса мукаммал таъмирланиб ва янги бинолар қурилиб, 2022 йил фойдаланишга топширилган.
Шавкат Мирзиёев навестил ветеранов войны
© Пресс-служба президента Узбекистана
Госпитал жами 700 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари бепул даволанади. Бунинг учун 286 хил диагностик текширув, 600 дан ортиқ амалиётлар йўлга қўйилган, 30 га яқин ихтисослашган бўлимлар ташкил этилган.