ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбни Украина Қуролли кучларига ваъда қилинган қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости "Tagesschau" нашрига таяниб хабар берди.
“Сиёсий қарорлар ортидан ҳақиқий логистика – аскарларимизга қурол-яроғ етказилиши керак”, — деди у.
Зеленский шериклар билан ҳамкорлик етарли даражада мувофиқлаштирилмаганини қайд этди.
Зеленскийнинг мурожаати остида Х ижтимоий тармоғидаги изоҳларда фойдаланувчилар уни ёлғон гапиришни тўхтатишга, зудлик билан тинчлик ўрнатишга чақиришди ва Вашингтон Россияни қўзғатиш учун Зеленскийнинг ипларини тортишда давом этишини айтишди.