Ҳар йили ўтказиладиган тантанали маросимга ғамхўр фуқаролар ҳар куни қўшилади. Уруш даври қўшиқлари жўрлигида улар Улуғ Ватан урушида қатнашган яқинларининг портретларини, шунингдек, Россия ва Совет байроқларини кўтариб юришади.
“Ўлмас полк” нотижорат, носиёсий, нодавлат фуқаролик ташаббусидир. Ушбу акция илк бор 2012 йил 9 май куни Томскда маҳаллий журналистлар ташаббуси билан ўтказилган эди. Кейин у умуммиллий ҳаракатга айланди, унга бошқа мамлакатлар ҳам қўшилди.
Акцияда дини, миллати, сиёсий ва бошқа қарашларидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро иштирок этиши мумкин. "Ўлмас полк"нинг асосий вазифаси ҳар бир оилада Улуғ Ватан уруши шахсий хотирасини сақлаб қолишдир.
Ўтган йили “Ўлмас полк” 110 тадан ортиқ мамлакатда бўлиб ўтди.