ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида 8 май куни “Ўзбекистоннинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) ўтказилади.
Иштирокчилар – Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, Россия иқтисодиёт университети доценти Равшан Назаров ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Сиёсатшунослик кафедраси доценти, тарих фанлари доктори Раънохон Турсунова.
Мутахассислар республиканинг фашизмга қарши курашдаги ўрни ва умумий Ғалабага яқинлашиш ҳақида сўз юритишади.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Иштирок этиш учун +998971907178 телефон рақами ёки @alisherakimbaev манзили орқали ёзилиш мумкин.