Россия Ғарб давлатлари билан мулоқотдан бош тортмайди — Путин

Путин: Россия Ғарб давлатлари билан мулоқотдан бош тортмайди, танлов уларники.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Россия Ғарб давлатлари билан мулоқотдан бош тортмайди, танлов уларники, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Биз Россияни ишончли ва ҳалол ҳамкор деб биладиган барча давлатлар билан яхши муносабатларни мустаҳкамлаш учун очиқ бўлганмиз ва шундай бўламиз. Ва бу ҳақиқатан ҳам глобал кўпчилик. Биз Ғарб давлатлари билан мулоқотдан бош тортмаймиз. Танлов уларники. Улар Россия тараққиётини чеклаш, босқинчилик сиёсатини, мамлакатимизга нисбатан йиллар давомида тўхтамай келаётган босимни давом эттириш ёки ҳамкорлик ва тинчлик йўлини қидиришни давом эттириш ниятидами?”, — деди у инаугурация маросимида.
Унинг сўзларига кўра, Россия кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш учун ҳамкорлар билан ишлашда давом этади.
"Евроосиё интеграцияси ва бошқа суверен ривожланиш марказлари бўйича ҳамкорларимиз билан биргаликда биз кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш устида ишлашни давом эттирамиз. Тенг ва бўлинмас хавфсизлик тизими”, — деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, бугун Владимир Путин расман Россия президенти лавозимига киришди. Катта Кремль саройида унинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.