ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистондан Ёқутистонга олиб келинаётган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми янада оширилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги вакиллари Саха Республикасига (Ёқутистон) ташриф буюрди. Дипломатлар Якутия тадбиркорлик, савдо ва туризм вазири Ёқутистон ташқи алоқалар ва халқлар ишлари бўйича вазир ўринбосарлари, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Ёқутистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди.
Томонлар Ёқутистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм, ижтимоий таълим, савдо-сотиқ каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолатини муҳокама қилишди.
Ёқутистон томони Ўзбекистонни 25-26 июнь кунлари бўлиб ўтадиган “Ысыах” миллий байрами ва 26 июнь куни бошланадиган “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида иштирок этишга таклиф қилди.
“Якутоптторг” компанияси билан Ўзбекистондан Ёқутистонга олиб келинаётган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини янада ошириш ҳамда Ёқутистон расмийлари, бизнес ва туризм вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Ёқутистонда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари
© ИА "Дунё"
Консуллик вакиллари Ёқутистонда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашди.