ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон-Тожикистон ўртасида чегараларни демаркация қилиш бўйича баённома имзолади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.
"Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди", — дейилади хабарда.
Навбатдаги учрашув Ўзбекистонда бўлиб ўтади.