Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда божхона қонунчилиги такомиллаштирилади

Остонада ўтказилган форумда турли мамлакатлардан, жумладан, ЕОИИнинг қатор давлатлари, Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқалардан 300 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида божхона қонунчилигини тартибга солиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Божхона қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти департаменти директори ўринбосари Нурлан Байназаров Олмаотадаги “ЕСЭ Asia-2024” халқаро контейнер форумида гапирди.
ЕИК вакили тадбир иштирокчиларига Комиссия томонидан Иттифоқ мамлакатлари билан биргаликда ЕОИИ Божхона кодексига ўзгартиришлар киритиш бўйича протокол лойиҳаси тайёрланаётгани, ягона транзит тизимини ривожлантириш ҳақида маълумот берди.
В ЕАЭС совершенствуют таможенное законодательство
Нурлан Байназаровнинг сўзларига кўра, “Стратегия-2025” доирасида Комиссия аъзо давлатлар билан биргаликда ягона транзит тизими тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат Иттифоқнинг ягона божхона транзити тизими фаолиятининг асосий тамойилларини белгилайди. Айни пайтда лойиҳа Иттифоқ мамлакатларида ички тартиблардан ўтмоқда.
“ЕСЭ Asia” халқаро контейнер форуми нуфузли коммуникацион майдон бўлиб, 2010 йилдан буён ҳар йили халқаро ташишни ривожлантириш, транспорт интеграцияси, компаниялар ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид турли тадбирларни ўтказиб келади.
Жорий йилда форумда турли мамлакатлардан, жумладан, ЕОИИнинг қатор давлатлари, Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқалардан 300 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари биргаликда иқтисодиётнинг батафсил таҳлилини тузишни бошлашади