Матбуот маркази

Ўзбекистон талабаларининг Россия ОТМларига қизиқиши катта — Идрисова

Барча тармоқ университетларининг мақсади нима? Мақсад - ҳар бир иштирокчи университетларнинг ҳар бири чинакам ноёб таълим маҳсулотини яратишга ҳисса қўшиши, дейди Идрисова.
Sputnik
Россиялик талабаларнинг Ўзбекистонда ўқишга бўлган қизиқишини ҳам, ўзбекистонлик талабаларнинг Россия таълим муассасаларига катта қизиқишини ҳам кўряпмиз, деди Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Бутунроссия ташқи савдо академияси ректори вазифасини бажарувчи Виттория Идрисова.
“Менимча, ҳақиқатан ҳам тўғри йўналиш – турли икки томонлама ва кўп томонлама дастурларни ривожлантиришдир. Масалан, бизда 2022 йилда ташкил этилган Евроосиё тармоқ университети бор ва шу Евроосиё тармоқ университети доирасида бутун Евроосиё маконидан олийгоҳлар мавжуд. Бизнинг академиямиз ҳам тармоқ университети таркибига киради. Билишимча, Ўзбекистондаги иккита олий ўқув юрти ҳам ушбу тармоқ университети иштирокчилари ҳисобланади”, - дейди у.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.