ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Ленинград филоятида Украина ҳарбий разведкаси агентини йўқ қилди.
“ФСБ Украина Бош разведка бошқармаси (ГУР) агенти, Украина террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган, 1976 йилда туғилган Россия фуқаросининг жиноий фаолиятига чек қўйди. У Россия ЖКнинг бир неча моддалари бўйича айбланмоқда”, - дейилади хабарда.
Хавфсизлик ходимларининг сўзларига кўра, диверсант Россияда бир қатор терактлар уюштиришни режалаштирган, жумладан, "Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Москва вилоятидаги объектларига, шунингдек, Санкт-Петербургдаги кўнгиллилар батальонига қарши”.
ФСБ маълумотларига кўра, диверсант Литванинг Вилнюс вилояти, Пабраде шаҳрида мина портловчи моддалари ҳамда ўқ отиш қуролларидан фойдаланиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган. 2024 йил март ойида Литвадан Россия ҳудудига диверсиялар амалга ошириш мақсадида кириб келган.
У дастлаб Москва вилоятида яширин жойдан қуроллар ва портловчи моддалар олиш вақтида ФСБ нигоҳи остига тушган. Лекин ўшанда машинасини ташлаб яширинишга муваффақ бўлган.
Иккинчи маротаба эса Ленинград вилоятида Гатчина шаҳарчаси яқинидаги яширин жойдан қурол-аслаҳа олаётган вақтда у ходимларга қаршилик кўрсатган ва йўқ қилинган.
Диверстантнинг телефонини кўздан кечирилганда, унинг куратор билан Ленинград вилоятида терактга тайёргарлик кўрилганлигини тасдиқловчи ёзишмалар, портловчи моддаларни тизимли ясаш, Санкт-Петербургдаги кўнгиллилар марказига ҳужум уюштириш ва бошқа маълумотлар аниқланган.
Бундан ташқари, террорчи телефон ёзишмаларда Украина террорчилик ташкилотининг Болтиқбўйи мамлакатларида “ҳамма русларни бутунлай йўқ қилиш” режалари ва ушбу мақсадда православ черковлари ва руслар яшайдиган жойларда терактлар уюштириш режалари муҳокама қилинган. Яна бир мудҳиш режа — фильм намойиши пайтида Ригадаги кинотеатрга ўт қўйиш.