Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида қатор учрашувлар ўтказди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон республикаси иқтисодиёт вазири ва ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган Озарбайжон республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, илгари эришилган келишувлар ижроси доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
“Ўтган йилда ўзаро товар айирбошлаш 27 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 15 фоизга ошди. Автомобилсозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда”, — дейилади хабарда.
Лойиҳалар портфелини, шу жумладан, Қўшма инвестиция компанияси маблағларини жалб қилган ҳолда янада кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.
“Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш мақсадида яқин фурсатда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда икки мамлакат ҳудудларининг иккинчи форуми ўтказилади”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг бугун бўлиб ўтган уч томонлама учрашувининг асосий якунлари юқори баҳоланди.
Президент Узбекистана принял главу Международного фонда ОПЕК
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифани қабул қилди.
Давлат раҳбари ОПЕК жамғармасининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини қайд этиб, Ўзбекистонда саноат, инфратузилма, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда молиялаштирилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини юқори баҳолади.
Форум давомида имзоланган қиймати 500 миллион долларлик битим доирасидаги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Ҳужжатда туризм, логистика, фармацевтика, экология, хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби янги йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш назарда тутилган.
Мирзиёев Туркия вице-президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди