ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кечада Брянск, Курск, Белгород, Ростов вилоятлари ва Краснодар ўлкасида 12 та Украина дронини йўқ қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ўтган кечада Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудидаги объектларга самолёт типидаги учувчисиз учоқлардан фойдаланган ҳолда бир қатор террористик ҳужумлар уюштиришга қаратилган навбатдаги уринишларига чек қўйилди. Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 12 та Украина дронини йўқ қилди ва тутиб олди: бештаси Брянск вилояти ҳудудида, биттаси Курск вилояти ҳудудида, биттаси Белгород вилояти ҳудудида, иккитаси Ростов вилояти ҳудудида ва учтаси Краснодар ўлкаси ҳудудида”, — дейилади хабарда.
Киев деярли ҳар куни дронлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга ҳаракат қилади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман учувчи аппаратларини муваффақиятли тутиб олади.