“Албатта, бу бизнинг олдимизда турган катта хавф хатарлардан бири. Шунга биз тайёр бўлишимиз кераклигидан далолат. Ҳамкорлар билан ҳар бир давлат ўзининг тўғри йўлини топишга интиляпти. Хавф ва таҳдидлар кучайиб бораётгани бу ҳам ҳақиқат. Товар ва хизматларни етказиб бериш занжиридаги узилишлар, халқаро савдонинг пасайиши, халқаро инвистиция оқимларининг камайиши, иқлим офатларининг кучайиши вазият нақадар беқарор ва заиф эканини яққол кўрсатяпти”, — деди президент.
“Албатта, биз бугун жаҳонда инвесторлар учун кураш кетаётганини яхши тушунамиз. Бироқ бир ўзгармас ҳақиқат тобора ойдинлашмоқда. Ҳеч бир мамлакат бу каби ўткир муаммоларни якка ҳолда ҳал этолмайди. Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳи, бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойили узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам устуни бўлиб қолаверади”, — дея қайд этди Мирзиёев.
"Бундан 7 йил муқаддам биз учун осон бўлмаган, лекин катта марраларни кўзлаган тизимли ислоҳотларни бошлаган эдик. Бу ислоҳотларга ишонган ҳам бор эди, лекин кўплар ишонмаган эди. Аввалари инвестиция уёқда турсин, конвертация ҳам йўқ эди. Биз 7 йил олдин бошлаган ишларимизда дўстларимиз ишонган эди, лекин ҳамма Ўзбекистон нима бўлар экан деб шубҳа билан қараган эди. Шунинг учун биз иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тадбиркорлар учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтиришни асосий мақсад этиб белгиладик", — дея таъкидлади президент.