ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Хоккей бўйича Осиё-Океания чемпионатида Ўзбекистон U18 терма жамоаси таиландлик рақибларини мағлубиятга учратди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистонда хоккей бўйича Осиё-Океания чемпионати ўз якунига етди. Чемпионатда 10 та жамоа иштирок этди.
"Чемпионатнинг амалдаги ғолиби сифатида иштирок этган Ўзбекистон U18 терма жамоаси қаторасига иккинчи бор бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ҳамюртларимиз финал баҳсида таиландлик тенгқурларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришишди”, — дейилади хабарда.
Учинчи ўрин эса Мўғулистон жамоасига насиб этди.