ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. “Кумушкон” ва “Чашма” қишлоқларига расман “туризм қишлоғи” мақоми берилди, дея хабаб берди Туризм қўмитаси.
Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган “Кумушкон” ва “Чашма” қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилди.
Поселкам "Кумушкон" и "Чашма" присвоен статус "туристической деревни"
© Комитет по туризму
“Кумушкон ва Чашма қишлоқлари ўзининг бетакрор сўлим табиати, тоза ҳавоси, яшаш тарзи, маданий мерос объэкти ва зиёратгоҳлари билан сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Ўтган йили Паркент туманига 50 мингга яқин хорижий ва 900 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар меҳмон бўлди”, —дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу йил ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш бўйича кенг кўламли ободончилик ишлари ва туризм объектларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилди.
Кейинги йилларда ҳам маҳаллий ва хорижий сайёҳларга юқори сифатда туризм хизматлари йўлга қўйилиши тизимли равишда олиб борилади.