ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда, деб хабар қилди ЕИК матбуот хизмати.
“Москвадаги "Россия-Мўғулистон ҳамкорлигининг долзарб муаммолари" халқаро илмий-амалий конференциясида Мўғулистон ўртасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзоси бўлган Россия ва умуман ЕОИИ билан мулоқотнинг ривожланиши ЕИК вакиллари иштирокида муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
2015 йилдан бошлаб ЕИК ва Мўғулистон томонларнинг ҳар бири учун қизиқ бўлган барча асосий саноат йўналишлари бўйича (Комиссия тегишли ваколатларга эга) меморандум форматида фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Шу билан бирга, ЕОИИ ва Мўғулистондаги мавжуд иқтисодий вазият ўзаро товар етказиб беришни диверсификация қилишнинг янги усулларини тақдим этади, дея таъкидлади комиссия.
“Бу Иттифоқ, унга аъзо давлатлар ва Мўғулистон ўртасида имтиёзли савдо шартномасини тузиш келажакда ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлган товар номутаносиблигини бартараф этиш учун ишлатилиши керак. Айрим миллий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ЕОИИ қонунчилиги билан уйғунлаштириш Мўғулистон маҳсулотлари учун ЕОИИ бозорига киришни соддалаштиришга маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Мўғулистон 2015 йилда тегишли Меморандум тузиш орқали ЕИК билан ўзаро ҳамкорликни расмийлаштирган биринчи давлат бўлди.