ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Солиқ қўмитаси ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Санкт-Петербург давлат университети Федерал давлат буджети олий таълим муассасасининг Тошкентдаги филиали вакиллари билан учрашди. Унда солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича мазкур таълим даргоҳи салоҳиятидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Солиқ қўмитаси ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
© Налоговый комитет республики Узбекистан
“Солиқ қўмитаси ҳамда “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат буджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди”, — дейилади хабарда
Ҳар икки томон вакиллари ушбу ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини айтиб, алоқалар узоқ муддат давом этишига ишонч билдиришди.