“Лазги” халқаро рақс фестивалининг ғолиблари аниқланди — улар кимлар?

Фестиваль ғолиблари орасида Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Бошқирдистон ва Тожикистондан келган иштирокчилар ҳам бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. “Лазги” халқаро рақс фестивалининг ғолиблари аниқланди, дея хабар берди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Хива шаҳрида II “Лазги” халқаро рақс фестивалининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
1-ўринга Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Россиядан вакиллар муносиб кўрилди.
“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” Ўзбекистон давлат филармониясининг “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли балет артисти Ислом Хайдаров;
Озарбайжон давлат филармонияси Давлат рақс ансамбли ҳамда Қозоғистоннинг “Казина” халқ рақс ансамбли;
“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” номинасияси билан Россия Федерасиясининг Давлат филармониясининг “Огонки” рус рақси ансамбли.
2-ўриннни эса Корея, Бошқирдистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган вакиллар қўлга киритишди.
“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” Корея Республикасидан Алам Ҳан ҳамда Корея Миллий рақс гуруҳи;
“Энг яхши жамоавий рақс учун” номинасияси билан икки жамоа тақдирланади. Булар, Россия Федерасияси Бошқирдистон Республикаси Файзи Гаскаров номидаги Давлат академик халқ рақс ансамбли ҳамда Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган “ЛОЛА” рақс ансамбли;
“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” номинасияси билан Қирғизистон Республикасидан “Шаттик” халқ рақс ансамбли.
3-ўринга эса Ўзбекистон, шунингдек Бразилия, Испания ва Туркиядан келган иштирокчилар эга чиқди.
“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” номинасияси билан Бразилиядан ташриф буюрган Бруна Виcенте де Соуза;
“Энг яхши жамоавий рақс учун” номинасияси билан икки жамоа тақдирланади. Испаниядан ташриф буюрган рақс жамоаси ҳамда Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамбли;
“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” номинасияси билан Туркиянинг “Inego‘l” халқ рақслари ансамбли.
“Гран-При” ғолиби Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси бўлди. "Гран-При" мукофоти - 7 000 долларни ташкил этади.
1-2-3- ўринларни қўлга киритганлар учун мос равишда ҳар бир йўналишда 3 та номинация: “Энг яхши яккахон рақс ижрочиси”, “Энг яхши рақс жамоаси”, “Энг яхши саҳналаштирилган рақс” бўйича 5 000, 3 000, 2 000 доллардан мукофотланди.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9
Маълумот учун, “Лазги” халқаро рақс фестивалида дунёнинг 33 давлатидан 200 дан зиёд истеъдодли раққосалар, профессионал рақс жамоалари, рақс санъати усталари, мусиқашунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар ва фахрий меҳмонлар иштирок этди.
Биз "Лазги" Россияга яна қайтишига келишиб олдик - Матвиенко