ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклиф олди

ОАВ: ҲАМАСга Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун 33 гаровга олинганларни озод қилиш таклиф этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Мисрнинг ҲАМАСга янги таклифи Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларни озод қилиш эвазига гаровга олинган 33 кишини озод қилишни назарда тутади. Бу ҳақда РИА Новости CNN телеканалига таяниб хабар берди.
“ҲАМАС Миср томонидан таклиф этилган янги схемани кўриб чиқмоқда, у Ғазо секторидаги жангларни тўхтатиб туриш эвазига Исроилдан ўғирлаб кетилган 33 нафар гаровга олинганларни озод қилишга чақиради”, — дейилади телеканал хабарида.
CNN хабарига кўра, янги таклиф Исроил кўмагида ишлаб чиқилган.
Келишувнинг биринчи босқичи жангларни тўхтатиб туриш эвазига бир неча ҳафта давомида 20-33 нафар гаровга олинганларни озод қилишни ва Исроилдаги фаластинлик маҳбусларни озод қилишни ўз ичига олади. Ўт очишни тўхтатиш муддати озод этилиши мумкин бўлган гаровга олинганлар сонига боғлиқ бўлади.
Иккинчи босқич "барқарор хотиржамликни тиклаш" ни ўз ичига олади. Дипломатик манбага кўра, бу сўз "доимий равишда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида музокаралар олиб бориш усулини" англатади. Бу босқичда ҲАМАСнинг қолган гаровга олинганлари, жумладан асирга олинган Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) аскарлари ва ўлганларнинг жасадлари яна кўпроқ фаластинлик маҳбусларга алмаштирилади.
CNN манбаларига кўра, сешанба куни Исроил разведка, ҳарбий ва хавфсизлик вакилларидан иборат делегация ҲАМАСдан жавоб кутиш учун Қоҳирага боради.
Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Исроил ҳудудига оммавий ракета зарбаси берди ва чегарага яқин ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари "Ғазо" секторига ракета зарбалари берди ва бомбардиман қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини тўлиқ блокадага олди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди. БМТ маълумотларига кўра, айни дамда Ғазо секторида қурбонлар сони 10 минг кишидан ошган.
Россия иккала томондан ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Президент Владимир Путин Фаластин-Исроил можаросини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги резолюциясини бажариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Яъни пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали.