ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди.
Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги ярим финалида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезияга қарши баҳс олиб борди. Жамоа ярим финалда Индонезияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шундай қилиб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк бор ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди.
“Тарихда илк бор Ўзбекистон жамоавий спорт турида Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз Парижда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади”, — деб ёзади Миллий олимпия қўмитаси.