ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Қирғизистон Миллий банки Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг ўн йиллиги муносабати билан кумуш тангаларни муомалага чиқарди, дея хабар берди мамлакат бош молиявий регулятори.
“2024 йил 30 апрелдан бошлаб Қирғизистон Республикаси Миллий банки “Тарихий воқеалар” туркумидаги “Евроосиё иқтисодий иттифоқи – 10 йил” кумуш коллекциясини муомалага киритади”, — дейилади хабарда.
Танганинг олд томонида ЕОИИ расмий эмблемаси жойлашган бўлиб, унинг атрофида ЕОИИга аъзо мамлакатлар байроқлари тасвирлари, шунингдек, динамика ва ривожланишни англатувчи ЕОИИ герби элементлари жойлашган.
Нацбанк Кыргызстана выпустил коллекционную монету "ЕАЭС — 10 лет"
© пресс-служба НБКР
Танганинг чап томонида ЕОИИнинг юбилей санаси "10 йил" кўрсатилган. Танга айланаси бўйлаб “Евразия экономикалык бирлиги/Евроосиё иқтисодий иттифоқи” деган ёзув жойлашган.
Танганинг орқа томонида марказда Қирғизистон герби тасвирланган. Танганинг ўнг томонида ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг миллий безаклари, шунингдек, металлнинг пробаси (Ag 925) ва танганинг оғирлиги (31,10 г) тасвирланган.
Нацбанк Кыргызстана выпустил коллекционную монету "ЕАЭС — 10 лет"
© пресс-служба НБКР
Танганинг номинал қиймати 10 сом, оғирлиги 31,1 гр. Қирғизистон ҳудудида у расмий тўлов воситаси мақомига эга. Ҳар бир коллецион танга акрил капсулага жойлаштирилади ва сифат сертификати илова қилинган ҳолда алоҳида қутига қадоқланади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 29 май куни ЕОИИ тўғрисидаги шартнома имзоланганига 10 йил тўлади. Евроосиё иқтисодий иттифоқи халқаро интеграцион иқтисодий бирлашма бўлиб, унга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон аъзо ҳисобланади.