ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россия армиясининг кенг кўламли ҳужуми ҳақида гапирмоқчи эмас. Бу ҳақда америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Руслар ҳамма жойда ҳужум қилиб, шаҳар ва қишлоқларни эгаллаб олишмоқда. Ҳозир жанг майдонида улар олдинга силжмайдиган жой қолмади. Яқинда руслар Украина қуролли кучларининг яна бир бригадасини йўқ қилишди, ҳалок бўлган украиналикларнинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ. Зеленский бу ҳақда гапирмайди”, — деди эксперт.
Риттер таъкидлаганидек, Украина қўшинлари 2026 йилда янги қарши ҳужумни бошлаши мумкинлиги ҳақидаги прогнозлар ҳаддан ташқари оптимистик кўринади. Собиқ разведкачига кўра, ўша вақтга келиб республика умуман мавжуд бўлмай қолиши мумкин.