Бадиий гимнастика: Жаҳон кубогида Ўзбекистон дастлабки медални қўлга киритди

Медалга жамоа етакчиси Тахмина Икромова муаллифлик қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Медалга жамоа етакчиси Тахмина Икромова муаллифлик қилди. У кўпкураш дастурида роппа-роса 135 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди.
“Энди у эртага яккалик йўналишидаги барча машқларда (4 та) ўтадиган финал дастурида медаллар учун курашни давом эттиради”,дейилади хабарда.
Мусобақа ғолиблари:
Даря Варфоломеев (Германия) - 135.95
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 135.00
Боряна Калейн (Болгария) - 133.25
Бадиий гимнастика: Тахмина Икромова Жаҳон кубогида совриндор бўлди