Ўзбекистон-Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Кеча, 26 апрель куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилди.
В Ташкенте состоялись узбекско-российские межмидовские политконсультации
Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Аввал эришилган келишувлар ижроси ва турли даражаларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали батафсил кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ҳамда минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттириши қайд этилди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.