ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россияга импортни маъмурий чоралар билан эмас, балки бозор рақобати орқали сиқиб чиқариш керак, деди Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича Ново-Огарёво қароргоҳида бўлиб ўтаётган йиғилишда.
“Биз ривожланишимиз, ўз бозоримизни эгаллашимиз, импортни сиқиб чиқаришимиз керак”, - деди давлат раҳбари. Шу билан бирга, Путин импортни маъмурий чоралар орқали эмас, балки адолатли бозор рақобати орқали сиқиб чиқариш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилишда президент, шунингдек, сўнгги ойларда бюджет даромадлари 1,5 баравардан кўпроқ ошганини қайд этди, лекин шу билан бирга Давлат бюджетини шакллантиришда консерватив ёндашувни сақлаб қолиш зарурлиги қайд этилди.
Россия Федерацияси ялпи ички маҳсулоти 2024 йил охиригача жорий иқтисодий динамикадан келиб чиқиб, 3 фоиздан кўпроққа ўсиши мумкин, деди Россия президенти Владимир Путин экспертлар ҳисобига таяниб.
"Иқтисодиётнинг ҳозирги реал ҳолати унинг ривожланиши бўйича прогнозларни яхшилаш имконини беради. Кўпгина экспертлар жорий йил охирига келиб Россия ялпи ички маҳсулоти 3 фоиздан кўпроқ ўсиши мумкинлигини айтишмоқда", - деди у.