Арманистонда маҳаллий аҳоли янги чегара ўрнатилишига қаршилик қилмоқда

Арманистон билан чегарадош қишлоқлар аҳолиси уларнинг Озарбайжонга кўчирилишига қарши норозилик билдирмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Арманистоннинг Тавуш вилоятида Озарбайжонга яқин Киранц қишлоғида аҳоли чегарани делимитация қилишга қарши намойишлар ўтказмоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш учун бошқа вилоятлардан ҳам одамлар келган.

Намойишчилар совет даврида Озарбайжон ССР таркибига кирган тўртта қишлоқнинг Озарбайжонга қайтиб берилишига норозилик билдиришмоқда. Одамлар сапёрларнинг ҳудудни миналардан тозалашига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Миналар тозаланганидан сўнг Озарбайжон хавфсизлик кучлари у ерга кириши керак.

Киранцда бир неча кундан бери норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Чегарадаги арман қишлоқлари аҳолиси ҳудудлар Озарбайжонга ўтказиб, бу ҳудудда демаркация ўтказилгандан сўнг чегара уларнинг уйларига жуда яқин (бир неча ўн метр) бўлишидан хавотирда.
Намойишлар бир неча кундан бери давом этмоқда. Воқеа жойига полиция етиб келган. Арманистон Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, норозилик митингидан сўнг ҳудудда бир неча портлаш овозлари эшитилган ва бир нечта шиналар ёндирилган, намойишчилар полицияга тош отган. Тўполонда иштирок этган икки полициячи ва уч нафар тинч аҳоли вакиллари жароҳатланган. Арманистон Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарияти бир неча ой олдин икки республика орасида баҳсли бўлган Тоғли Қорабоғ ҳудудини тўлиқ Озарбайжонга қайтариш ҳақида келишиб олган эди.

19 апрел куни Озарбайжон ва Арманистон орасида чегарани делимитация қилиш бошланган. Бунинг учун олдин у ерад ўрнатилган миналар тозаланиши керак. Шундан сўнг Ереванда ва Тавуш вилоятида норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар автомагистралларни, жумладан, халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлларни тўсиб қўйишга уриниб кўрдилар, полиция билан тўқнашувлар юз берди, айрим намойиш иштирокчилари ҳибсга олинди.