ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тула Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, деди Sputnik билан суҳбатда вилоят саноат ва савдо вазири Вячеслав Романов.
"Тула бу Россиянинг саноати ривожланган вилояти. Биз Ўзбекистонга турли ускуналар етказиб беришдан манфаатдормиз. Шу сабабли ҳам биз учун "Иннопром" кўргазмаси жуда муҳим. Биз бу ерда ўзимизнинг кичик, ўрта ва йирик саноат корхоналаримиз билан фаол иштирок этмоқдамиз, - дейди Романов.
Унинг сўзларига кўра, "Иннопром" кўргазмасига Туладан 15 тадан ортиқ корхоналар келган. Улар орасида темир йўл, энергетика ва газ-нефт соҳалари учун турли ускуналар ишлаб чиқарувчилари бор.
Тула вилояти Ўзбекистонга нима таклиф қилиши мумкин?
"Умуман олганда, экспортимизнинг ярмидан кўпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ўсимлик ёғлари, ҳайвонларнинг озиқ-овқати ва ўғитлардир.
Лекин, Тула вилояти – фуқаролик саноати ва машинасозлик ривожланган технологик саноат ҳудудидир. Шундай экан, бизда Ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантирмоқчимиз", - деди Тула вилояти саноат ва савдо вазири.
Ундан ташқари, Тула Ўзбекистон билан маданий, туристик, ва бошқа соҳаларда ҳам алоқаларни ривожлантирмоқчи.
Вячеслав Романовнинг айтишига кўра, кўргазма доирасида Тула делегацияси қисқа вақт ичида жуда кўп музокаралар ўтказишга муваффақ бўлган ва уларнинг натижаларини ижобий баҳоланмоқда.