Ўзбекистон ва ЕОИИ

Россия банки ЕОИИнинг 10 йиллигига бағишланган эсдалик танга чиқарди

Эсдалик тангалари уч минг дона чиқарилган бўлиб улар Россия ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия Марказий банки ЕОИИнинг 10 йиллигига бағишланган эсдалик танга чиқарди, деб хабар қилмоқда банк матбуот хизмати.
Номинал қиймати 3 рубль бўлган "ЕОИИ 10 йиллиги" эсдалик кумуш тангаси 2024 йил 26 апрел куни муомалага чиқарилди. Унда қимматбаҳо металнинг соф массаси 31,1 г,ни ташкил қилади. Пробаси 925, диаметри 39,0 мм бўлган доира шаклига эга.
ЕОИИнинг 10 йиллигига бағишланган эсдалик танга
Танганинг олд томонида Россия Давлат герби ва “РОССИЯ ФEДEРАЦИЯСИ”, “РОССИЯ БАНКИ” ёзувлари мавжуд.
Танганинг орқа томонида рангли қилиб ишланган "ЕАЭС" ёзуви ҳамда ЕОИИ аъзо ва кузатувчи-давлатларининг: (Куба ва Ўзбекистон) рамзий белгилари лазер ёрдамида чизилган.
Россия МБ банки 3 минг дона на шундай тангани муомалага чиқарган. Бу тангалар Россия ҳудудида нақд пул тўлашнинг қонуний воситаси бўлиб, барча турдаги тўловларда чекловларсиз номинал қийматида қабул қилиниши керак.