ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. 25-26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг 78-мажлиси бўлиб ўтди.
Унда идоралараро ўзаро ҳамкорликнинг бир қатор мавзулари кўриб чиқилди ва келишиб олинди.
Жумладан, давлатлараро юк ташишни кузатиш учун навигация пломбаларидан фойдаланиш, товарлар сертификатларини рақамли алмашиш, транзит ташишни соддалаштириш, божхона транзити тартибини рақамлаштириш ва бошқа масалалар ҳақида келишиб олинди.
Мажлисда сўзга чиққан Россия Федерал божхона хизмати раҳбари вазифасини бажарувчиси Давидов 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Россия ташқи юк айланмаси МДҲ улуши эса 15 фоиздан ошганини таъкидлади.
Мажлисда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон вакиллари иштирок этади. Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши сентябрь ойида Владивостокда бўлиб ўтади.
В Ташкенте состоялось 78-е заседание Совета руководителей таможенных служб государств – участников СНГ
© Пресс-служба Исполнительного комитета СНГ