2024 йилда Шаҳрисабз "Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти"нинг туристик пойтахти бўлди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. 2024 йилда Шаҳрисабз шаҳри "Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти"нинг туристик пойтахти бўлди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистоннинг катта сайёҳлик салоҳиятига эга қадимий шаҳарларидан бири бўлган Шаҳрисабз шаҳрида халқаро тадбирлар ўтказила бошлайди.

"Аксарият сайёҳлар Самарқанд, Хива ва Бухорога ташриф буюришади, лекин биз Шаҳрисабз ва бутун Қашқадарё вилояти каби Ўзбекистон дурдонасини кашф қилишни хоҳлаймиз. Шунингдек, нафақат маданий ёдгорликларни, балки номоддий маданий меросни, хусусан, ноёб гастрономияни ҳам тақдим этиш”, — деди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.

Бугундан кўҳна Кеш, яъни Шаҳрисабз ҳам дейилади, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Котибияти ҳузурида Туризм бўйича маслаҳат қўмитасини тузишга тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш ўтказишга тайёр.
Бундан ташқари, “ИҲТ маконида чегарасиз туризм” форуми ўтказилади ва Шаҳрисабзга янги мақом бериш маросими бўлиб ўтади.
2023 йилда Эроннинг Ардабил шаҳри "Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти"нинг туристик пойтахти бўлган эди.