ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россияда универсал QR-коднинг жорий этилиши трансчегаравий тўлов операциялари учун янги имкониятлар яратади. Бу ҳақда Россия банклари ассоциацияси кенгаши раиси, Давлат думасининг молия бозори бўйича қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аксаковнинг тушунтиришича, универсал QR-код ягона технологик стандарт бўлиб, банклар учун адолатли рақобат учун шароит яратади.
“Худди шундай стандарт ҳамкор давлатларимиз – Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан ҳам қабул қилинган. Уни Қозоғистон ва Ўзбекистонда жорий этиш режалаштирилган. Универсал QR-коддан фойдаланиш трансчегаравий операциялар учун ҳам янги имкониятлар яратади”, — деди Аксаков.
У бундай ечимни амалга оширишда банкларнинг бизнес моделлари, тарифлари ва содиқлик дастурлари сақланиб қолганлигини эслатиб ўтди, бундан ташқари, кредит ташкилотлари учун ҳам, рақамли рубл платформаси учун ҳам харажатлар камаяди.
Аксаков, шунингдек, тўлов жараёнининг ўзи ҳам қулай бўлишини қўшимча қилди: фуқаролар кассада турли QR-кодлар орасидан танлашлари шарт бўлмайди.
“Россияда ушбу универсал ечимни амалга ошириш учун барча ҳуқуқий асослар мавжуд бўлиб, уларда QR-код орқали тўловлар машҳур бўлган кўплаб мамлакатлар биз учун етакчилар қаторида бўлиш муҳим”, — дея қўшимча қилди у.
Апрель ойи бошида Россия банки раисининг биринчи ўринбосари Ольга Скоробогатова регулятор йил ўрталарида универсал тўлов QR-кодининг пилот лойиҳаларини ишга туширишни режалаштираётганини айтган эди.