Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар Осиё-Океания чемпионатини ғалаба билан бошлашди

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари мезбонлик қиладиган мусобақада биринчи тур учрашувлари ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар Осиё-Океания чемпионатини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
Ўзбекистонда хоккей бўйича U18 ёш тоифасида Осиё-Океания чемпионати бошланди. Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари мезбонлик қиладиган мусобақада биринчи тур учрашувлари ўтказилди.
“Мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ҳамюртларимиз дастлабки ўйинни эронлик ёшларга қарши ўтказиб, рақибни йирик 19:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди”, — дейилади хабарда.
Юные хоккеисты Узбекистана начали чемпионат Азии и Океании с уверенной победы
"Ҳумо арена" мажмуаси мезбонлик қилган баҳсдан олдин тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун, жамоа мусобақада "А" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Эрондан ташқари Таиланд, Малайзия ва Кувайт жамоалари ҳам бор.