ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот экспортини ошириш ниятида. Бу ҳақда Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ илмий ходими Шуҳрат Аҳмедов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг қарийб 15 фоизини жуда сифатли мевали маҳсулотлар етиштириш мумкин бўлган тоғли ва тоғолди ҳудудлари ташкил этади. Шунингдек, ушбу ҳудудларда узум етиштириш, қуритилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва олиш мумкин, чунки тоғолди ва тоғли ҳудудларда аксарият мева турлари ўсади.
"Ҳисоб-китобларга кўра, биз фундук, яъни ўрмон ёнғоғини етиштириш ва ҳосил олиш учун яхши истиқболларга эгамиз. Айни пайтда республикага фундук плантацияларини барпо этиш учун маҳсулот навлари ва технологиялар олиб келинмоқда, бу борада биз озарбайжонлик ҳамкасблар билан яқин ҳамкорликда ишламоқдамиз", — деди Аҳмедов.
Аҳмедов, шунингдек, Ўзбекистонда нафақат фундук плантацияларини ташкил этиш, балки уни тозалаш ва саралаш бўйича ишлаб чиқариш линияларини ташкил этиш ҳам режалаштирилаётганини айтди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда резавор мева етиштиришнинг ривожланиши билан мутахассислар кўк мева етиштиришда мамлакатимизнинг катта экспорт салоҳиятини кўрмоқда.
Тафсилотлар — Sputnik Ўзбекистон видеосида.