Матбуот маркази

"Иннопром"га ташрифдан олдин Ўзбекистон эҳтиёжларини ўрганиб чиқдик — Соловейчик

“Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида 20 дан ортиқ компания Санкт-Петербургнинг экспорт салоҳиятини намойиш этди.
Sputnik
Тошкентдаги "Иннопром"га ташрифдан олдин Ўзбекистон эҳтиёжларини жиддий ўрганиб чиқдик. Бу ҳақда Санкт-Петербург Саноат сиёсати, инновациялар ва савдо қўмитаси раиси Кирилл Соловейчик Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.
Россия Федерациясининг шимолий пойтахти Ўзбекистонга қатор инновацион ишланмаларни таклиф этмоқда. Уларни “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида йигирмадан ортиқ Санкт-Петербург компанияси намойиш этиб, аввалроқ республика эҳтиёжларини ўрганиб чиқди. Гап рангли асфальт ва ароматик қўшимчалар билан йўл қопламаларини ишлаб чиқариш имконини берувчи асфальт аралашмалари ишлаб чиқарувчилари ҳақида кетмоқда.
Кирилл Соловейчикнинг маълум қилишича, бир қатор корхоналар йўл қурилиш техникаси ва энергия ҳисоби тизимини яратиш билан шуғулланади.
“Санкт-Петербургдан 20дан ортиқ компания вакилларини олиб келдик. Биз ташрифдан олдин Ўзбекистон эҳтиёжларини жиддий ўрганиб чиқдик ва шунга мувофиқ равишда ўзимиздаги энг йирик корхоналар вакилларини таклиф қилдик. Масалан, асфальт-бетор қоришмалари тайёрловчи компания, йўл-қурилиши ва шаҳар қурилиш техникалари ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари бор", — деди Кирилл Соловейчик.
Санкт-Петербург компаниялари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни қандай ривожлантириш ниятида? Қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш режалари борми?
Батафсил— Sputnik Ўзбекистон видеосида.